Ходимларни ижтимоий- иқтисодий  ва хуқуқий манфаатларини химоя қилиш йўлида

2018 йилнинг январ ойида ТХТМФМТТЭБўлими хамда  туман касаба уюшма кенгаши ўртасида  2017-2019 йиллар учун имзоланган  жамоа Келишувининг 2017 йилда  бажарилиши хамда 2018 йил “ Фаол тадбиркорлик, инновацион  ғоя ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили ” муносабати билан қўшимчалар киритиш  юзасидан қўшма йиғилиши ўтказилди. 2018 йилнинг март ойида Туман маданият уйи  маъмурияти хамда  туман касаба уюшма кенгаши ўртасида 2018-2019 йиллар учун  жамоа келишуви хамда Мактабгача таълим муассасалари бўлими хамда туман касаба уюшма кенгаши ўртасида 2018-2019 йиллар учун  жамоа келишувлари имзоланди ва ижтимоий  шерикчилик асосида фаолият олиб борилмоқда.2018 йилнинг феврал март ойларида барча бошланғич касаба уюшма ташкилотларида  2017-2019 йиллар учун тузилган  жамоа шартномасининг  2017 йилда бажарилиши якунлари  хамда 2018 йил “ Фаол тадбиркорлик, инновацион  ғоя ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили ” муносабати билан қўшимчалар киритиш  юзасидан умумий йиғилишлар ўтказилди.Ходимларни ижтимоий- иқтисодий химоя қилиш борасида жамоа шартномаси шартларининг бажарилиши  юзасидан маъмурият ва касаба уюшма қўмиталари  ижтимоий шерикчилик асосида  фаолият олиб бормоқдалар. Жамоа шартномаси тадбирларининг бажалиши юзасидан 2017 йилда хар бир ходимга сарфланган маблағ  606.2 минг сўмни ташкил қилган бўлса 2018 йилда ушбу маблағ 621.4 минг сўмга етди. Ходимларни  ишга жойлаштириш, уларни иш билан таъминлашда туман бандликка кўмаклашиш маркази билан хамкорликда фаолият олиб борилмоқда. 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида 6 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилиб, унда  12 нафар коллеж битирувчилари , 3 нафар хотин- қизлар ва би 9 нафар олий маълумотли ходимлар туман таълим муассасаларига ишга жойлаштирилди.Коллеж битирувчиларининг ишга қўнимлигини  назорат қилиш борасида мониторинг  ишлари олиб борилмоқда.

Туман кенгаши томонидан  8- март, Наврўз, 9 май” Хотира  ва қадрлаш куни”, “ Рамазон Хайити”, “ Қурбон Хайити” байрами муносабати билан  билан  86 нафар  фахрийлар холидан  хабар олиниб, манзилли ёрдам кўрсатилиб, жами 7.880 минг сўм сарфланди.16 нафар ходимнинг юбилей саналари кенг нишонланиб, уларга  туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбахо  совғалари топширилди. Ушбу тадбирлага  туман бюджети хисобидан жами 2.560 минг  сўм сарфланди. Йил дастури тадбирларининг  бажарилиши доирасида   50 нафар кам таъминланган оила фарзандларига 3.0 минг сўмлик ўқув қуроллари олиб берилди. 12 нафар ходимнинг иш вақти хафтасига  35 соатдан ошмайдиган қилиб белгилаб берилди.93 нафар касаба уюшма аъзоларига жами 20.085 минг сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Иш режаси тадбирларига киритилган 1-ТИ, 2-ТИ статистик  хисоботлар хамда 1-ЖШ, 2- ЖШ статистик хисоботлар тайёрланиб юқори ташкилотга тақдим қилинди.Ўзбекистон  Республикаси Президенти  Шавкат Миромонович  Мирзиёев жорий йилнинг  13 апрел куни  Сирдарё вилоятининг  Сайхунобод  туманида  фаоллар билан  бўлиб ўтган  йиғилишда  ижтимоий соха  вакилларини  мажбурий мехнатга  жалб этиш  ҳолатларини   қаттиқ танқид остига олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ва Мехнат  кодексида , Инсон  хуқуқлари  Умумжахон декларацияси , халқаро мехнат ташкилотининг  Ўзбекистон Республикаси  томонидан  ратифиқация қилинган  конвенциялари  ва халқаро  хуқуқий хужжатларда  фуқароларнинг  меҳнат хуқуқларига  оид меъёрлар ўз ифодасини топган.

Туман касаба уюшма кенгаши тизимидаги  ташкилотларда ходимларнинг , яъни касаба уюшма аъзоларини  мажбурий мехнатга жалб  этишга қарши қатъий чоралар кўриш, бунда меҳнат инспекциялари, суд, прокуратура органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш асосий вазифамиздир.

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши ва туман халқ таълими бўлими  ўртасида тузилган  2017-2019 йиллар учун, туман мактабгача таълим муассасаси бўлими билан 2018-2019 йиллар  учун тузилган жамоа келишувининг 11 бўлим 102 бандида 29 сонли “Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисида”ги ,”105 сонли “Мажбурий мехнатни  тугатиш тўғрисида”ги Конвенция қоидаларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш вазифалари  белгиланган.

Бундан буён мажбурий меҳнатга жалб этиш  бўйича доимий мониторинг  ўтказишимиз, бундай холатларни олдини олмаган , аксинча йўл қўйган  тегишли чораларни кўрмаган касаба уюшма қўмитасига Устав асосида  тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.Бугун барчамиз иш берувчилар билан хамкорликни яна хам мустахкамлаган холда  ходимларнинг иш хақиларидан  қонунга хилоф равишда  маблағ ушлаб қолиш, ғўза парвариши, пахтакорларга , коммунал тўловларга , текширувчиларга, ободонлаштиришга, гул ёки дарахт кўчатларини сотиб олиш ва хакозаларга  йўл қўймаслик борасида  жаматчилик назоратини ўрнатиш, қонун хужжатларидаги тартибга  риоя этмаган холда  хашар ва шанбаликлар эълон қилиш амалиётига  барҳам бериш, ходимлар меҳнатини мухофаза қилишни қаттиқ назоратга олишимиз даркор.  Ушбу борада туман кенгаши томонидан  тизимдаги барча бошланғич ташкилотларга “ Ишонч телефонлари” рақамлари  плакати тарқатилди ва аноним  сўровномалар ўтказилиб, касаба уюшма аъзоларининг  ушбу борадаги фикр ва мулохазалари таклифлари аноним тарзда ўрганилди.