Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши томонидан 2018 йилда ўтказилган  кўрик- танловлар  тўғрисида.

 

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказилди ва ушбу танловнинг туман босқичида 2-сон мтм тарбиячиси Н.Рахимова биринчи ўринни эгаллади ва вилоят босқичида фахрли 4 ўринни олишга эришди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раёсатининг   “Ўз касбининг моҳир эгалари” ни тақдирлаш тадбирини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Низомнинг янги таҳрири тўғрисида” ги 2014 йил 14 апрель 16-76-“о”- сонли  қарорига асосан  туман кенгаши раёсатининг  2018 йил  12 июндаги 13-33”с”-сонли раёсат қарори қабул қилиниб, ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида барча бошланғич ташкилотларда  тадбирнинг 1- босқичи ўтказилиб, ғолибларнинг хужжатлари туман  комиссиясига тақдим қилинди. Тадбирни ўтказишдан мақсад, педагог ходимларнинг ўз касбига бўлган фидойилигини таъминлаш ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, ташаббус ва изланишларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаолиятга кенг жалб қилиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини давом эттирган ҳолда, меҳнат қилаётган моҳир педагог ходимларга ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларнинг касбий маҳоратини ўсишига эришишдир.Ушбу  тадбирнинг туман босқичига жами 79 та  ташкилотдан хужжатлар тақдим қилинди.Тақдим қилинган хужжатлар комиссия томонидан  Низом асосида  кўриб чиқилди.Тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва тумандаги 12-сон  мактабнинг  бошланғич синф ўқитувчиси Тиллаева Феруза, 3-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати география фани  ўқитувчиси Йўлдошева Ирода, 14-сон мтм мудираси Рахимова Муборак томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар вилоят босқичига тақдим қилинди ва совриндор  бўлдилар.