Маданий – маърифий , оммавий спорт ва туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган хамкорликдаги  фаолият

 

Туман кенгаши раёсатининг 2018 йил 25 январ 12-14”с”Соғлом оила “ шиори  остида оилавий спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисидаги раёсат қарори асосида  оилавий спорт мусобақали ўтказилди. Ушбу спорт  мусобақасида спортчи оилалар ўзаро куч синашдилар.Мусобақа ғолиблари туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалари билан рағбатлантирилди.

8 март халқаро хотин- қизлар куни байрами муносабати билан  туман кенгаши тизимидаги  ташкилотларда ишлаётган  хотин- қизлар ўртасида  “ Спорт саломатлик гарови” шиори остида  спорт мусобақаси ўтказилди. Ушбу спорт мусобақасида жами 50 нафар аёлларимиз спортнинг волейбол ткри бўйича ўзаро куч синашдилар.Спорт мусобақаси ғолибларига туман кенгашининг фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалари топширилди.

2018 йилнинг 25 сентябр куни тумандаги 30-сон мактабда 1 октябр “ Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича  сохада ишлаётган аёллар хамда эркаклар жамоаси  иштирокида  спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақасига 12 та худуддан спортчилар иштирок қилдилар. Спорт мусобақасини БЎСМ мураббийси Ойбек Ниёзов бошчилигидаги хакамлар  таркиби бошқариб борди.. Спорт мусобақасининг  туман босқичида аёллар  жамоаси бўйича  1- ўринни Болалар ва ўсмирлар  спорт жамоаси,2- ўринни 30-сон мактаб аёллар жамоаси ва 3- ўринни  4-сон мактаб аёллар жамоаси эгаллади. Эркаклар ўртасида ўтказилган спорт мусобақасида 1- ўринни 13-сон мактаб эркаклар жамоаси , 2- ўринни 14-сон мактаб  эркаклар жамоаси ва 3-ўринни 33-сон мактаб  эркаклар жамоаси эгаллади. Ғолиб бўлган жамоаларга туман кенгашининг фахрий ёрлиқ хамда қимматбахо совғалари топширилди.

Туман кенгаши томонидан 2018 йил  давомида бир қатор маданий- маърифий тадбирлар ўтказилди. Халқаро хотин-қизлар  куни муносабати билан “Аёллар қадр топган юрт” номли маданий- маърифий тадбир ўтказилди.“ Наврўз” умумхалқ байрами муносабати билан тумандаги иқтисодиёт коллежи, 3-сон мактаб , 14-сон мусиқа мактабида “Сиз доим эъзоздасиз”, “Қариси бор уйнинг  париси бор” мавзуларида маданий-маърифий тадбирлар ўтказилди ва ушбу тадбирларга узоқ йиллар таълим сохасида ишлаган мехнат фахрийлари таклиф қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳоратини ва билим даражасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида туман кенгаши томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” танлови ўтказилди ва ушбу танловнинг туман босқичида 2-сон мтм тарбиячиси Н.Рахимова биринчи ўринни эгаллади ва вилоят босқичида фахрли 4 ўринни олишга эришди.

Туман  кенгаши томонидан “ Ўз касбининг мохир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказилди.Ушбу  тадбирнинг туман босқичига жами 79 та  ташкилотдан хужжатлар тақдим қилинди.Тақдим қилинган хужжатлар комиссия томонидан  Низом асосида  кўриб чиқилди. Тақдим қилинган ҳужжатлар ўрганиб чиқилди ва тумандаги 12-сон  мактабнинг  бошланғич синф ўқитувчиси Тиллаева Феруза, 3-сон ихтисослаштирилган мактаб интернати география фани  ўқитувчиси Йўлдошева Ирода, 16-сон махсус мактабгача таълим муассасаси  тарбиячиси Жобборова Марям томонидан тақдим қилинган ҳужжатлар талабга жавоб бериб ушбу ўқитувчи ва тарбиячиларнинг хужжатлари вилоят босқичига тақдим қилинди.  “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш  тадбирини  ғолиб иштирокчилари туман кенгашининг  фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалари билан рағбатлантирилди.

Туман кенгаши  томонидан туризмни ривожлантириш юзасидан  хам бир қанча тадбирлар амалга оширилди.  50 нафар касаба уюшма фаоллари Қорақалпоғистон Республикасига саёхат қилдирилди.50 нафар касаба уюшма фаоллари Самарқанд ва Бухоро шахрига саёхат қилдирилди.33 нафар касаба уюшма фахрийлари,фаоллари ва ёшлар Бухоро шахрининг “ Жуйзар” санаторийсида дам олдирилди ва Бухоро шахрини саёхат ва зиёрат қилдирилди.150 нафар касаба уюшма аъзолари Хива шахрига саёхат қилдирилди.

9 май “ Хотира ва қадрлаш куни”байрами муносабати билан иккинчи жахон уруши қатнашчиси Н.Нурматов хотирасига бағишлаб “Хотира турнири” ўтказилди ва ушбу хотира турнирида спортнинг волейбол тури бўйича ўзаро беллашдилар. Ушбу  тадбирда биринчи, иккинчи, учинчи ўринни эгаллаган  спортчиларга  туман кенгашинипг фахрий  ёрлиқ ва қимматбахо совғалари топширилди.

Туман кенгаши тизимидаги 79 та бошланғич ташкилотлар томонидан ўтказилган “ Маънавият соатлари” да “Фаол тадбиркорлик, инновацион  ғоя ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили” Давлат дастурининг мақсад ва моҳиятини кенг тарғиб қилинди.

Барча ташкилотларда  “ Маънавият ва маърифат “ хоналари плакатлар билан жиҳозланди.