Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боғот  туман кенгаши томонидан   8 март хотин- қизлар куни  байрами муносабати  билан  “ Спорт саломатлик гарови” шиори остида ўтказилган спорт мусобақаси  тўғрисида

 

М А Ъ Л У М О Т

 

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Боғот туман кенгаши тизимидаги ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган хотин- қизлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спорт-соғломлаштириш тадбирлари орқали саломатлигини тиклашга кўмаклашиш,  спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш,  ходимларни турли касб касалликларидан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш мақсадида 2019 йилнинг 23  феврал куни  тумандаги енгил саноат касб-хунар коллежида “ Спорт саломатлик гарови” шиори  остида спорт мусобақаси ўтказилди. Спорт мусобақасида умумтаълим мактаблари, тизимдаги касб- хунар коллежларининг жамоалари  қатнашдилар.Мусобақада  жами 15 та жамоадан 105 нафар спортчилар иштирок қилдилар.  Спорт мусобақасида Ф.Ахмедов бош хакамлик қилди. Спорт мусобақаси якунларига кўра  1- ўринни 4-сон мактаб аёллар жамоаси , 2- ўринни 44-сон мактаб аёллар жамоаси, 3- ўринни  17-сон мактаб аёллар жамоаси эгалладилар.  Шунингдек  спорт мусобақасида  “ Энг эпчил спортчи” , “Энг фаол  жамоа  сардори”, “ Энг ёши улуғ спортчи”,”Энг фаол хужумчи” номинациялари бўйича хам  ғолиблар аниқланди. Мусобақа сўнгида ғолибларни  таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгаши раиси  Ш.Юсупова  табриклади ва туман кенгашининг фахрий ёрлиқ хамда қимматбахо совғаларини топширди.